Mirarab.uz

 #Янгиликлар #Конференция🇺🇿 “Ислом маърифати — ахлоқий ва маънавий баркамоллик асоси” мавзусида навбатдаги республика ил...
13/05/2026

#Янгиликлар
#Конференция

🇺🇿 “Ислом маърифати — ахлоқий ва маънавий баркамоллик асоси” мавзусида навбатдаги республика илмий-амалий конференция ўтказилди. (https://mirarab.uz/ruknlar/2449)

📆 Бугун Мир Араб олий мадрасасида “Ислом маърифати — ахлоқий ва маънавий баркамоллик асоси” мавзусида анъанавий республика илмий-амалий анжумани юқори савияда ўтказилди.

🔹 Мазкур анжуманда юртимизнинг турли олий таълим ва илмий муассасаларидан ташриф буюрган олимлар, профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда диний соҳа вакиллари иштирок этиб, ислом маърифати, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ёшлар тарбияси, маънавий баркамоллик ва замонавий жамиятда ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан илмий маърузалар билан қатнашдилар.

🔹 Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов, ЎМИ Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов, Баҳоуддин Нақшбанд ИТМ директори, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Азизхўжа домла Иноятов, Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси раҳбари Жалолиддин Сабуров, (БухДТУ ижтимоий фанлар ва жисмоний маданият кафедраси профессори, фалсафа фанлари доктори (DSc) Гуландом Юнусова, БухДУ ижтимоий-сиёсий фанлари кафедраси доценти ф.ф доктори (DSc) Давронбек Қодиров, БухДУ психология кафедраси профессори, психология фанлари доктори (DSc) Улуғбек Жумаев, ФарДУ психология кафедраси профессори, психология фанлари номзоди Маъмуржон Атаджанов, Наманган давлат педагогика институти фалсафий ва тарихий фанлар кафедраси мудири, доцент, ф.ф доктори (PhD Севара Ботирова, Имом Термизий ХИТМ катта илмий ходими, тарих фанлари бўйичафалсафа доктори (PhD) Жўрабек Чўтматов, Жиззах давлат педагогика университети катта ўқитувчиси Мансур Набиев, Буҳоуддин Нақшбанд ИТМ илмий етакчи ходими, таянч докторант Гўзал Нажмиддинова шунингдек, турли олий таълим муассасалари ва илмий марказлар вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

🔹 Анжуман давомида ислом маърифатининг инсон камолотидаги ўрни, ёшларни ватанпарварлик, бағрикенглик ва эзгулик руҳида тарбиялаш, жамиятда маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда миллий меросимизни асраб-авайлаш каби долзарб мавзулар кенг муҳокама қилинди.

🔹 Маърузачилар ўз чиқишларида аждодларимиз қолдирган бой илмий-маънавий меросни ўрганиш, уни кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлод қалбига сингдириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири эканини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, ахборот маконида турли таҳдидлар кучайиб бораётган бугунги даврда ёшларда мустақил фикрлаш, соғлом дунёқараш ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришда диний-маърифий ишлар муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

🔹 Анжуманда психология, фалсафа, тарих ва исломшунослик соҳалари вакиллари томонидан инсон маънавиятини юксалтириш, ахлоқий тарбияни кучайтириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда таълим муассасаларида маънавий-маърифий муҳитни янада такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар билдирилди.

🔹 Шу билан бирга, тадбирда ёш олим ва тадқиқотчиларнинг иштироки алоҳида аҳамият касб этди. Улар томонидан тақдим этилган илмий изланишлар, фикр ва таклифлар келгусида ушбу соҳадаги тадқиқотларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

🔹 Тадбир иштирокчилари бу каби илмий-амалий анжуманлар илм-фан, маърифат ва маънавият ривожига хизмат қилиши, айниқса, ёш авлоднинг интеллектуал ва ахлоқий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.

🔹 Анжуман сўнгида иштирокчиларга миннатдорлик билдирилиб, келгусида ҳам илмий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди. Шунингдек, анжуман доирасида иштирок этган маърузачилар ва олимларга Мир Араб олий мадрасаси раҳбарияти томонидан махсус сертификатлар топширилди.

✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

 #Янгиликлар  #СпортОлий мадрасада спорт мусобақалари давом этмоқда.🔹 Сўнгги йилларда юртимизда жисмоний тарбия ва спорт...
14/04/2026

#Янгиликлар #Спорт

Олий мадрасада спорт мусобақалари давом этмоқда.

🔹 Сўнгги йилларда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.

🔹 Ушбу хайрли ташаббусларнинг ифодаси сифатида айни вақтда Мир Араб олий мадрасасида ҳам талабаларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш ва уларни спорт турларига кенг жалб этиш, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақаларига номзодларни танлаб олиш мақсадида Олий мадрасанинг устоз ва талабалари ўртасида миллий кураш бўйича беллашув ўтказилмоқда.

✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

 #Янгиликлар  #СпортОлий мадрасада спорт мусобақалари давом этмоқда.🔹 Сўнгги йилларда юртимизда жисмоний тарбия ва спорт...
11/04/2026

#Янгиликлар #Спорт

Олий мадрасада спорт мусобақалари давом этмоқда.

🔹 Сўнгги йилларда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.

🔹 Ушбу хайрли ташаббусларнинг ифодаси сифатида айни вақтда Мир Араб олий мадрасасида ҳам талабаларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш ва уларни спорт турларига кенг жалб этиш, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақаларига номзодларни танлаб олиш мақсадида Олий мадрасанинг устоз ва талабалари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилмоқда.

✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

 #янгиликлар  #ташриф #тақсимотОлий мадрасасининг битирувчи босқич талабалари турли вазифаларга тақсимот қилинди.📆 Бугун...
09/04/2026

#янгиликлар #ташриф
#тақсимот

Олий мадрасасининг битирувчи босқич талабалари турли вазифаларга тақсимот қилинди.

📆 Бугун Мир Араб олий мадрасасига битирувчи босқич талабаларини иш жойларига тақсимот қилиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассилари Муҳаммадамин Насриев ҳамда Умид Ходжаев ташриф буюрди.

🔹 Мазкур ташриф асносида ўтказилган йиғилишда битирувчи курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидлар ва таълим муассасаларида иш фаолиятини юритиш учун тақсимот қилинди.

🔹 Аллоҳ таоло битирувчиларимизнинг динимиз йўлида улуғ хизматлар қилишларини насиб этсин, мазкур толиби илмларни вояга етказган, таълим-тарбия берган ота-оналари ҳамда устозларининг даражаларини дунё-ю охиратда юқори қилсин, халқимизни эса илмни ва илм аҳлларини қадрлайдиган, Ўзи рози бўладиган халқлардан қилсин.

✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

 #Янгиликлар  Мир Араб олий мадрасасида 9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун муносабати билан маънавий-м...
08/04/2026

#Янгиликлар

Мир Араб олий мадрасасида 9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

🔹 Мазкур тадбирда Бухоро давлат университети профессори, манбаашунос олим, тарих фанлари доктори Шодмон Ҳусейнович Воҳидов, Бухоро давлат техника университети доценти, тарих фанлари номзоди, тарихчи олим Толиб Тожиевич Сафаров, Олий мадраса Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқулов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди.

🔹 Тадбир давомида Амир Темур шахсияти ва фаолияти илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилиниб, унинг давлатчилик концепцияси, сиёсий-ҳуқуқий қарашлари ҳамда марказлашган давлат барпо этишдаги стратегик ёндашувлари манбаалар асосида ёритиб берилди. Сўзга чиққан олимлар Соҳибқироннинг фаолиятини ўрганишда замонавий тарихшунослик методологияси, айниқса, манбаашунослик ва компаратив таҳлил усулларининг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

🔹 Хусусан, Темур тузуклари асари давлат бошқарувининг институционал асосларини белгилаб берувчи муҳим ҳуқуқий-сиёсий манба сифатида таҳлил қилиниб, унда акс этган ижтимоий адолат, тартиб-интизом ва ҳокимият вертикалига оид ғояларнинг илмий аҳамияти очиб берилди. Шу нуқтаи назардан, мазкур асарни ўрганиш нафақат тарихий, балки сиёсатшунослик ва ҳуқуқшунослик нуқтаи назаридан ҳам долзарб эканлиги таъкидланди.

🔹 Тадбирда, шунингдек, Темурийлар давлати даврида илм-фан, маданият ва шаҳарсозликнинг юксалиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу жараёнлар Марказий Осиёда Ренессанс типидаги маданий муҳит шаклланишига замин яратгани, айниқса, Самарқанд ва Бухоро каби шаҳарларнинг илмий-маърифий марказ сифатида ривожланишида муҳим омил бўлгани илмий далиллар асосида ёритиб ўтилди.

🔹 Тадбир сўнгида ташриф буюурган тарихчи олимларга Олий мадраса раҳбарияти томонидан миннатдорчилик билдирилди.

✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

 #спорт🇺🇿 Сўнгги йилларда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб...
06/04/2026

#спорт

🇺🇿 Сўнгги йилларда юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.

🔹 Ушбу хайрли ташаббусларнинг ифодаси сифатида айни вақтда Мир Араб олий мадрасасида ҳам талабаларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш ва уларни спорт турларига кенг жалб этиш, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақаларига номзодларни танлаб олиш мақсадида талабалар ўртасида спортнинг стол тенниси ҳамда шахмат турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

 #долзарб  #инфографика🛡 Киберҳужумни олдини олишнинг 10 та асосий қоидаси1. Кучли парол қўйингПарол камида 8–12 белгида...
29/01/2026

#долзарб #инфографика

🛡 Киберҳужумни олдини олишнинг 10 та асосий қоидаси

1. Кучли парол қўйинг
Парол камида 8–12 белгидан иборат бўлсин, ҳарф, рақам ва белги аралаш бўлсин.
2. Ҳар бир аккаунтга алоҳида парол
Битта парол ҳамма жойда — катта хато.
3. Икки босқичли ҳимояни ёқинг (2FA)
Паролдан ташқари SMS ёки илова орқали тасдиқ.
4. Шубҳали ҳаволаларни очманг
Номаълум хабар, реклама ёки «ютдингиз» деган линкларга ишонманг.
5. Иловаларни фақат расмий манбадан юклаб олинг
Номаълум сайтлар — вирус манбаи.
6. Телефон ва компьютерни янгилаб туринг
Янгиланишлар хавфсизликни кучайтиради.
7. Антивирусдан фойдаланинг
Бу — киберхавфларга қарши қалқон.
8. Очиқ Wi-Fi да эҳтиёт бўлинг
Банк, парол ва шахсий маълумот киритманг.
9. Шахсий маълумотни ортиқча ошкор қилманг
Паспорт, карта, кодлар — ҳеч кимга берилмайди.
10. Захира нусха (backup) сақланг
Маълумотлар йўқолса ҳам тиклаш мумкин бўлади.

❗️ Инфографика Мир Араб олий мадрасаси "Рақамли таълим технологиялари маркази" томонидан тайёрланди.

✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

 #Янгиликлар 📚 “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” асариниг “Хатми кутуб” илмий-маърифий тадбири ўтказилди🔹 Мир Араб олий мадрасасининг ...
22/01/2026

#Янгиликлар


📚 “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” асариниг “Хатми кутуб” илмий-маърифий тадбири ўтказилди

🔹 Мир Араб олий мадрасасининг битирувчи босқич талаблари иштирокида “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” асариниг “Хатми кутуб” илмий-маърифий тадбири ўтказилди.

🔹 Тадбирда Олий мадраса ректори Жобир домла Элов, устозлар ва талабалар иштирок этди.

🔹 Тадбир анъанага мувофиқ Қуръон тиловати билан бошланди. Шундан сўнг Олий мадраса ректори Жобир домла Элов тадбирни кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, хатми кутуб анъанаси асрлар давомида уламолар томонидан изчил давом эттириб келинаётган муборак анъана эканини таъкидлаб, битирувчи босқич талабаларига илм йўлида бардавом бўлиш, олган билимларини халқ манфаати йўлида самарали қўллаш борасида самимий тилаклар билдирди.

🔹 Шундан сўнг “Диний фанлар” кафедраси ўқитувчиси Улуғбек домла Жиянов “Хатми кутуб қилиш тартиби, шартлари ва одоблари” ҳақида нутқ сўзлади.

🔹 Аллоҳ таоло “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” асарини бошидан охиригача ўқиб тугатиш - хатм қилишга бел боғлаган толиби илмларга мадад бериб, ушбу хайрли анъана сабаб юртимизда тинчлик ва осойишталик, хайру барака янада зиёда бўлишини насиб этсин.

✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

  КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ — ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИКоррупция дунёдаги энг хавфли ижтимоий иллатлардан бири б...
09/12/2025




КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ — ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Коррупция дунёдаги энг хавфли ижтимоий иллатлардан бири бўлиб, у давлатнинг иқтисодий ўсишига, ҳуқуқий тизимига, инвестицион муҳитига ва фуқароларнинг давлатга бўлган ишончига жиддий таъсир кўрсатади. Шу сабабли коррупцияга қарши курашиш ҳар бир давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Коррупциянинг жамиятга салбий таъсирлари кўп қирралидир. Аввало, у мамлакат иқтисодий ривожининг секинлашишига олиб келади. Халқаро Валюта Жамғармаси маълумотларига кўра, коррупция юқори бўлган мамлакатларда ялпи ички маҳсулот ўсиши 1–2 фоизга камаяди. Шунингдек, коррупция инвестиция муҳитини ёмонлаштиради ва бизнес юритиш харажатларини оширади...

📝 Азамат Хакимжонов
Мир Араб олий мадрасаси Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими ходими

🖥 давомини ўқиш (https://mirarab.uz/ruknlar/2356)

✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

 Коррупцияга қарши курашиш — жамият тараққиётининг муҳим омили❗️ Маълумки, коррупция дунё миқёсида жамият ривожига тўсиқ...
09/12/2025



Коррупцияга қарши курашиш — жамият тараққиётининг муҳим омили

❗️ Маълумки, коррупция дунё миқёсида жамият ривожига тўсиқ бўладиган энг хавфли ижтимоий иллатлардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, бугунги тадбир доирасида сиёсий фанлар номзоди Феруз Бафоев “Коррупцияга қарши курашиш — жамият тараққиётининг муҳим омили” мавзусида батафсил маъруза қилди.

📝 Ф.Бафоев нутқ бошида коррупциянинг моҳияти, унинг давлат бошқаруви, иқтисодий ривож, ижтимоий ҳаёт ва фуқароларнинг давлатга бўлган ишончига етказадиган зарари ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, коррупция барқарор тараққиётга жиддий хатар соладиган, давлатнинг иқтисодий салоҳиятини пасайтирувчи, қонун устуворлигини заифлаштирувчи омилдир.

✅ Шунингдек, жаҳон амалиётида қўлланилаётган самарали антикоррупция сиёсатлари, хусусан Сингапур, Финляндия ва Грузия тажрибалари ҳақида маълумот бериб, коррупцияга қарши курашишнинг глобал ва миллий даражадаги муҳим вазифа эканини қайд этди.

✅ Маърузачи ўз нутқида коррупцияга қарши курашишда фуқароларнинг иштироки муҳим эканини таъкидлаб, ёшлар ўртасида ҳалоллик, поклик, қонунга ҳурмат туйғуларини шакллантириш — жамият тараққиётининг асосий шартларидан бири эканини қайд этди.

✅ Мазкур тадбир нафақат маълумот берилган маърифий учрашув, балки жамиятни барқарор ривожлантириш, ҳуқуқий маданиятни ошириш ва коррупцияга қарши умумий иммунитет яратишга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади.

✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

  #инфографика🇺🇿 БИРИНЧИ БЎЛИМ. АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРI боб. Давлат суверенитети1-модда.Ўзбекистон — бошқарувнинг республика ...
03/12/2025


#инфографика

🇺🇿 БИРИНЧИ БЎЛИМ. АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАР

I боб. Давлат суверенитети

1-модда.
Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат.
Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади.

✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

Address

Bahouddin Naqshband
Kagan

Opening Hours

Monday 09:00 - 17:00
Tuesday 09:00 - 17:00
Wednesday 09:00 - 17:00
Thursday 09:00 - 17:00
Friday 09:00 - 17:00
Saturday 09:00 - 17:00

Telephone

+998956044597

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Mirarab.uz posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The University

Send a message to Mirarab.uz:

Share