24/11/2023
Аёл - жамият кўзгуси, миллат тарбиячиси
🎓“Оила ва жамиятда олима аёлларнинг ўрни” мавзусида семинар ўтказилди
Мамлакатимизда аёлларга бўлган муносабат ўз тарихий илдизларига эга. Аждодларимиз доимо аёлларни қадрлашга, уларга нисбатан ҳурмат ва иззатда бўлишга даъват этишган. Маърифатпарвар олим Абдулла Авлоний “Қизлар билим олишга ҳаммадан кўпроқ интилишлари лозим, зеро, бу билимлар билан улар келажак авлодни тарбиялайдилар”, деб ёзган эди. Дарҳақиқат, уларнинг бугунги фаолияти ҳам давлатимиз эътиборида.
Кеча YANGI ASR UNIVERSITETI профессор-ўқитувчилари ва талаба қизлари учун “Оила ва жамиятда олима аёлларнинг ўрни” мавзусида семинар ташкил этилди. Унда, таклиф этилган қуйидаги меҳмонлар иштирок этишди ва муҳим мавзуларда сўзлашди:
1. Халилова Маъмура Файзуллаевна, Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги масъул ходимаси;
2. Маткаримова Нилуфар Боқижоновна, Ёшлар ишлари агентлиги Марказий аппарати бош мутахассиси;
3. Қаҳҳорова Забаржад Абдурасуловна, “Келажак бунёдкори” медали соҳибаси, халқаро грантлар ғолиби;
4. Арифходжаева Луиза Фарҳодовна, “Келажак лидерлари” клуби фахрли аъзоси ;
5. Анварбекова Чаросхон, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, Беруний давлат стипендияси соҳибаси, Ўзбекистоннинг энг иқтидорли топ-100 талабаларидан бири, Бутунроссия истеъдодлилар танлови ғолибаси.
Семинар якунида университет маъмурияти меҳмонларга миннатдорчилик билдирди ва бундай фойдали учрашувлар давомий бўлишини тилади.